

"Энг муҳими келажакка қараш. Мен ҳар доим "Рома"нинг ўтмиши ҳақида гапиришни истамаслигимни таъкидлаганман. Жамоада ғолиблик руҳият ва жуда кўп истеъдодли футболчилар бор. Менга футболчилар намойиш этаётган иштиёқ жуда ёқяпти ва бу катта умидлар бағишлаяпти. Мен ажойиб жамоага мураббийлик қиляпман ва ҳозирги эришилаётган натижаларнинг бари уларнинг меҳнати самараси. Шуни унутмангки, биз беш ғалабанинг 3тасига меҳмонда эришдик", деди Гарсия.



