Гари Невилл: "Роналду МЮни "Сити" ва "Челси"дан кучли қилиб қўя олмайди. Аммо чемпионлик учун имкониятларимиз ошди"

Aslanov Jasurbek
29 авг 2021
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Роналду ва АПЛ ҳақида гапирди.

Невиллнинг фикрига кўра, Роналдунинг келиши жамоага катта ёрдам берса ҳам, клуб рақобатчиларидан кучайиб кетгани йўқ.

"Ҳозир АПЛ ўзининг энг юқори чўққисида турибди. Англия чемпионати Европа футболи марказида. МЮнинг рақиблари эса, жуда ва жуда кучли жамоалар. 

Бир неча йил олдин бўлганида, мен таркибни кўриб МЮ 10 очко фарқ билан чемпион бўлади деган бўлардим. Ҳозир эса, бундай дейишнинг иложи йўқ.

Мен МЮни учинчи ўринни эгаллашини тахмин қилдим. "Челси" ва "Сити"дан кейин. Фикримни ўзгартирмайман. 

Роналду МЮни "Сити" ва "Челси"дан кучли қилиб қўя олмайди. МЮ чемпион бўла оладими? Бундай деб ўйламайман. Аммо Роналду келганидан сўнг чемпионлик учун имкониятларимиз анча ошди.

Ҳуллас, ҳозирда чемпионлик учун МЮнинг имкониятлари 48 соат аввалгидан анча яхшироқ", -деди Гари Невилл.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports