Гари Невилл: «0:7 менинг келажагимга таъсир қиладими? Кейинги савол»

Narzulla Saydullayev
4 фев 2016
«Валенсия» устози Гари Невилл Испания кубоги доирасидаги «Барселона»га қарши ўйиндан сўнг (0:7) ўз фикрларини билдирди.

«Истеъфо? Йўқ. Аммо бугун клубдаги энг оғир куним бўлди. Футболчилар жуда ҳам аҳмоқона хатоларга йўл қўйишди. Натижалар менинг «Валенсия»даги келажагимга таъсир қиладими? Кейинги савол.

0:7дан кейин ухлаш жуда қийин бўлади. Мухлислар бунга лойиқ эмасдилар. Камчилик бўлиб қолгунимизга қадар ютқазиб бўлгандик», – дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Невилл қўл остида «Валенсия» примерада биронта ғалабага эришмади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com