Гари Линекер: "Нуну "Тоттенхэм"ни рад этган 483-одам"

Aslanov Jasurbek
28 июн 2021
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер "Тоттенхэм"да мураббий муаммоси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Лондонликлар мураббий топа олишмаяпти, улар илгарироқ Антонио Конте, Паулу Фонсека ва Женнаро Гаттузо билан келиша олмаган.

"Нуно Эшпириту Санту "Тоттенхэм"да ишлашдан воз кечган 483-одам бўлди. Шу билан бирга, мен ўз ишини яхши кўрадиган одам билан ишлаган бўлардим.

Клубга Юрген Клинсманн мос келади: харизматик, ақлли, тажрибали, собиқ футболчи ва мухлисларнинг севимли мураббийи", деб ёзади Линекер ўз твиттерида.

Маълумот учун, Клинсманн Германия ва АҚШ терма жамоалари ҳамда "Бавария" ва "Герта" клубларига устозлик қилган. Футболчи сифатида "Тоттенхэм" таркибида 1994–1995 йилларда, шунингдек, 1998 йилги мавсумда тўп тепган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/GaryLineker