Гари Кэйхилл: «Фер мени йиқитганини Ойдан туриб ҳам кўриш мумкин эди»

Narzulla Saydullayev
12 сен 2016, 09:11
«Челси» ҳимоячиси Гари Кэйхилл «Суонси» билан ўйинда ишлаган Андре Марринерни танқид қилди.

«Бу яққол қоида бузиш эди. Мен хафаман. Сиз Ойда бўлсангиз ҳам мени йиқитишганини кўришингиз мумкин эди.

Рақиб мени тепганини сездим. Қоида бузиш эди. Мен жуда ҳам дарғазабман.

Бундай қарорлар мени ва жамоамни ўлдиради. Биз икки очко йўқотдик, бундай лига учун бунча очко йўқотиш жуда кўп.

Учала ҳакам ҳам қоида бузилишни кўрмагани жуда ҳайратланарли», – дейди Кэйхилл.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com