Гарет Бэйл: "Уэльс ҳамма ўйинда ғалаба қозониш учун Францияга келди"
10 июн 2016 00:30
Янгиликлар
Гарет Бэйл: "Уэльс ҳамма ўйинда ғалаба қозониш учун Францияга келди"
Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл Европа чемпионати старти олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Уэльс терма жамоасининг Европа чемпионати финал босқичига йўл олгани бу Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш билан тенг, деганман. Бу фикримда қоламан. Сабаби, Уэльс Европа чемпионатида иштирок этиши бу мамлакатимиз учун жуда катта ютуқ. Бу воқеани футболчилик фаолиятимдаги энг яхшилар қаторида ёдда олиб қоламан. Бу билан Францияда шунчаки номига иштирок этиш учун келганмиз, демоқчи эмасман. Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, биз фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг мақсад оддий - ҳар ўйинда ғалаба қозониш. Агарда шу рўсинда давом этадиган бўлсак, унда Европа чемпионига айланамиз. Францияга ўзимизнинг нималарга қодир эканлигинимизни кўрсатиш учун келдик.
Ўхшаш янгиликлар
08:39
Биринчи турдан супер тўқнашув. Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми бошланади 0
Фикрлар