Гарет Бэйл тўйига машҳур қўшиқчини чақириб, 1,5 миллион фунт тўламоқчи

Aziz Tukhtamuradov
26 ноя 2017, 21:28
«Реал» футболчиси Гарет Бэйлнинг вакиллари таниқли қўшиқчи Бейонсни тўйга чақириш ҳаракатига тушиб қолганлар.

Бэйл кейинги йилнинг баҳорида 27 ёшли дугонаси Эмма Рис-Жонсга уйланмоқчи.

Хабар қилинишича, футболчи тўйига Бейонс келиши учун 1,5 миллион фунт аташга тайёр.

Аввалроқ, у фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: calciomercato.com