Гарет Бэйл: "Диққатни йўқотганимиз қимматга тушди"
03 ноя 2016 13:22
Янгиликлар
Гарет Бэйл: "Диққатни йўқотганимиз қимматга тушди"
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Легия"га қарши ўйиндаги муваффақиясизликдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Натижадан кўнглимиз тўлмади албатта. Учрашувда ташаббусга бўла туриб диққатни йўқотдик ва бу бизга қимматга тушди.
ЕЧЛ даражасидаги учрашувларда бу каби ўйнаш ярамайди. Бу борда Зиданнинг фикрларига тўлиқ қўшиламан.
Жамоамиз ҳимоядаги ўйинни анча яхшилаши лозим. Бу баҳсдаги натижа бизга дарс бўлади. Ишончим комил, кейинги ўйинларда бу каби хатоларга йўл қўймаймиз. Ўйинимизни яхшилаймиз.
Томошабинларсиз ўйнаш ғалати бўлди. Аммо бу жиҳат бизга баҳона бўлолмайди.
Хатоларимизни таҳлил қилиб, камчиликларни бартараф этмоғимиз зарур. "Реал" олдинга интилиши керак!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар