Ғаниев учун курашга “Динамо” Киев ҳам қўшилди

Aslanov Jasurbek
13 фев 2017, 23:20
Хабар берганимиздек, Қаршининг “Насаф” жамоаси ёш футболчиси Азиз Ғаниевни Украинанинг “Шахтёр” клуби ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилаётганди.

Энди Ғаниевга қизиқиш билдираётган жамоалар қаторига Киевнинг “Динамо” клуби ҳам қўшилди. 18 ёшли футболчига Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ғаниев ўтган йили Баҳрайнда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси таркибида 1/4 финалга қадар етиб борганди. 




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia