

Неаполликлар жавоб учрашувида "Ювентус"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди, аммо кейинги босқичга чиқа олишгани йўқ.
"Хафамиз. Жамоа якшанба куни чемпионатда ва энди кубок баҳсида яхши натижа қайд этди. Лигада фақат 1 очко олдик, кубокда ғалаба қозондик, аммо хурсанд бўлиш учун сабаб йўқ.
Якшанба куни бизни чемпионатда "Лацио"га қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз - Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун Италия чемпионатини иккинчи ўринда якунлаш. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва охиригача курашамиз" - дейди Гамшик.



