"Гамбург" футболчилари Валон Бехрами ва Йохан Журу "Вольфсбург"га қарши ўйиннинг танаффусида (0:2) уришиб кетишди.
Швейцария терма жамоасида ҳам бирга ўйнайдиган футболчилар кийим алмаштириш хонасида жанжаллашиб кетишган. Буни клуб матбуот ходими Йорн Вольф тасдиқлади.