"Гамбург" ярим ҳимоячиси Толгай Арслан "Бешиктош"га ўтди.
Бу ҳақда турк клуби маълум қилди.
"Бешиктош"га ўтганимни маълум қилишдан хурсандман. Бошқа клублардан жуда яхши таклифлар бўлди, мен ўз қалбимга қулоқ солдим" - деб ёзади футболчи ўзининг "Facebook"даги саҳифасида.