"Гамбург" футболчилари Журу ва Бехрами муштлашув учун жаримага тортилди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2015, 11:41
"Гамбург" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Йохан Журу ва ярим ҳимоячи Валон Бехрамини жаримага тортишга қарор қилди.

Бу ҳақда клуб матбуот-котиби Йорн Волф маълум қилди. Футболчилар "Вольфсбург"га қарши учрашувнинг танаффусида муштлашгани учун жазоланишди.

"Ҳақиқатдан ҳам улар ўртасида муштлашув бўлиб ўтди ва уларнинг иккаласи ҳам жаримага тортилади" - дейди Вольф.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com