“Ғаллакор-Автомобилчи” кетма-кет икки ўйинда 7тадан гол ўтказиб юборди

Narzulla Saydullayev
9 сен 2014
Биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин. ПФЛга жорий мавсум ҳисобидан бадал пулини тўлиқ ўтказиб бермай келаётган “Ғаллакор-Автомобилчи” жамоасининг бугунги аҳволига хавас қилиб бўлмайди.
Жамоа молиявий қийинчиликлар гирдобида қолиб кетди. Бунинг оқибатида ғаллаоролликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлишда давом этмоқда. Фурқат Ўролов шогирдлари охирги икки турда ўз дарвозасидан 7тадан тўп ўтказиб юборди. Ёдингизда бўлса, иккинчи босқичнинг 2-турида бу жамоа Тошкентда “Оқ-тепа” билан ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, ўшанда 10та гол ўтказиб юборганди. Иккинчи босқичнинг ортда қолган жами 6та баҳсида “Ғаллакор-Автомбилчи” умумий ҳисобда 25та тўп ўтказиб юборганини кўриш мумкин. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, жамоанинг ҳимоя ва дарвозасида муаммолар етарлича.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia