

35 ёшли колумбиялик футболчининг шартномаси яна бир йилга амал қилади, аммо клуб жамоадаги энг юқори маош олувчи ўйинчилардан бирига пул тўлашда давом этмоқчи эмас.
ОАВнинг маълумотига кўра, Фалькао бир мавсум учун 5,2 миллион евро маош олади.
35 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум 18та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.



