Гаджи Гаджиев: «Ешенко ва Аҳмедов «Анжи»да қолади, қишда 5-6та янги футболчи келади»

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2013, 12:07
«Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев қишда клубга янги футболчилар келишини маълум қилди.
"Январь ойида клубга янги футболчилар келиши кутилмоқда. 5–6та янги футболчи келади. Траоре, балки «Анжи»ни тарк этар. Андрей Ешенко ва Одил Аҳмедов қолишга тайёрлар. Жусилей ҳам қолмоқчи, аммо унинг баъзи шартлари бор.

Умуман олганда «Анжи» раҳбари клубни ҳамон Россия ва Европа да кучли клублар қаторига қўшмоқчи», – дейди Гаджиев клуб расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru