

Кеча жамоа Сочида машғулот ўтказди. Журналистларга машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлди, футболчиларнинг яқинлари эса уни охирига қолишди.
Якунда Габриэл Жезуснинг дўстларидан бири инстаграмдаги ўз саҳифасига асосий таркибни ёзиб юборди: Алиссон – Данило, Тиаго Силва, Миранда, Марсело – Каземиро, Паулиньо, Коутиньо, Виллиан – Габриэл Жезус, Неймар.
Худди шундай таркиб билан Бразилия 10 июнь куни Австрияга қарши (3:0) ўртоқлик учрашувида ҳаракат қилганди.




