Футзалчиларимиз Коста-Рикага қарши баҳс олдидан машғулот ўтказди

Alisher
26 авг 2021
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлаб, Португалияда машғулотларни давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Порту шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини мобайнида Португалия, Коста-Рика ва Ангола футзал терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Бугун футзалчиларимиз Коста-Рика терма жамоаси билан баҳс олиб боради. КОНКАКАФ вакилларига қарши учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 20.30 да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz