UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  63 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  8 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум Янгиликлар

Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум

Панама футзал терма жамоаси бош мураббийи Алекс Дель Росарио бўлажак мундиаль учун таркибни аниқлаб олди.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида Панама шарафини 14 нафар футзалчи ҳимоя қилади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Алекс Дель Росарио мусобақа учун таркибни аниқлаб олди.

Панама терма жамоаси 1 сентябрь куни Тошкентга учиб келгани ҳақида хабар бергандик. Тайёргарликнинг охирги қисмини панамаликлар юртимизда ўтказишади. 

Жаҳон чемпионатидаги биринчи учрашувини терма жамоа 16 сентябрь куни Португалияга қарши Тошкентдаги "Хумо Арена"да ўтказади. Иккинчи турда Марокашга қарши беллашув бўлса, Панама учун гуруҳ босқичи 22 сентябрь санасида Тожикистонга қарши ўйин билан якунига етади. 

Ўзбекистондаги мусобақа Панама футзали учун тўртинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Бунгача жамоа Таиланд-2012, Колумбия-2016 ва Литва-2021даги жаҳон чемпионатларда иштирок этган.

Жамоанинг энг яхши натижаси 2012 йил, Таиландда қайд этилган. Ўшанда Панама 1/8 финалга чиқишни уддалаган.


Панаманинг Жаҳон чемпионати учун таркиби: 

Дарвозабонлар:
Хайме Пеньялоса – "CD Los Lobos"
Хосе Альварес – "Вилла 9 Ла-Пас"    

Ўйинчилар:
Альфонсо Макенси – "Панта Валон" (Перу)
Хосе Луис Кабальеро – "Вилла 9 Ла-Пас"
Рикардо Кастильо – "Вилла 9 Ла-Пас"
Хосе Эскобар – "CD Milenio Panamа Oeste"
Хосе Йервуд – "Вилла 9 Ла-Пас"
Яиль Гарсия – "Вилла 9 Ла-Пас"
Абдиэль Ортис — "CD Los Lobos"
Руман Милорд – "CD Los Lobos"
Луис Васкес – "Параисо по футзалу (Коста-Рика)
Марио Фореро – "Чоррильо"
Абдиэль Кастреллон – "Перехиль"
Аквилес Кампос – "CD Los Lobos"  

 

Панама терма жамоасининг тақвими:
Португалия – Панама – "Хумо Арена", Тошкент, 16 сентябрь
Марокаш – Панама – "Хумо Арена", Ташкент, 19 сентябрь
Панама – Тожикистон – "Бухоро универсал спорт комплекси", Бухоро, 22 сентябрь

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг учта шаҳрида бўлиб ўтадиган футсал бўйича жаҳон чемпионати 14 сентябрь куни старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика