

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. 8 февраль куни Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитой Тайпейига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. 9 февралда эса айнан шу жамоамиз Австралия билан баҳс юритади.
Ҳар иккала учрашув ҳам Тошкентдаги "Ёшлик" аренасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Осиё чемпионати 10 февраль куни старт олади.



