Футзал. Ўзбекистон U-20 термаси Тошкентда Тожикистон ёшларига қарши иккита назорат ўйини ўтказади

Tolibjon Qosimov
18 апр 2017
Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу йилнинг 25–26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Тожикистон U-20 термасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказади.

Бу ушбу жамоаларнинг ўзаро илк тўқнашувлари эмас. Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлари 27 ва 28 январь кунлари Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказишган эди.

Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 термаси “С” гуруҳидан жой олди ва плей-офф йўлланмаси учун Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонгконг ёшларига қарши баҳс олиб боради.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz