

Учрашувнинг 17 дақиқасида Даврон Чориев ҳисобни очган бўлса, 38 дақиқада вьетнамликлар иккита тўп киритиб олдинга ўтиб олишди. Ўйиннинг сўнгги 40 дақиқасида Дилшод Раҳматов терма жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Вьетнам - Ўзбекистон 2:2
Нагоя, 23.04.2016
Голлар: М.Т.Нгуен 38, Н.С.Нго 38 - Д.Чориев 17, Д.Раҳматов 40
Вьетнам: Биринчи бешлик: Нго Дин Туан, Ву Хуан Ду, Нгуен Ман Дунг, Тран Лонг Ву, Нго Нгок Сон.
Захирадан тушганлар: Нгуен Ван Ҳуй, Пҳунг Тронг Луан, Нгуен Мин Три, Нгуен Бао Қуан, Данг Пхи Тиен, Дан Пхат, Со Три Киет.
Ўзбекистон: Биринчи бешлик: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захирадан тушганлар: Дилшод Ирсалиев, Шуҳрат Тожибоев, Феруз Фахриддинов, Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Жавлон Аноров.
Турнирдаги кеча бўлиб ўтган ўйинда Япония терма жамоаси Вьетнамни 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ҳозирча японларда 3 очко, Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларида эса 1 очкодан мавжуд. Эртага турнирнинг сўнгги ўйини Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.



