UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  2 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  3 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  5 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  27 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  86 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди + ФОТО Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди + ФОТО

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йиғин ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тонгда Россияга учиб кетишди. Кеча жамоа сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Унда дарвозабон Акмал Хазратқулов енгил шамоллагани боис иштирок этмади, қолганлар тўлиқ шуғулланишди. Бундан ташқари, ёшлар терма жамоамиз киперлари Суннатжон Анваров ва Мирислом Миралиевлар ҳам машғулотда иштирок этишди. Сафаролди машғулот бўлгани сабаб мураббийлар оғир машқлардан фойдаланишмади, асосан ўйин пайти юзага келадиган турли вазиятлар, ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилиш ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга борадиган таркиби ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Терма жамоамиз Екатеринбургда Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик ўйини ўтказади.



Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 16–26 сентябрь кунлари ўтказилади.


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кечаги машғулотидан тўлиқ фотогалереяни бироздан кейин сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика