Футзал. Ўзбекистон - Қирғизистон 3:2. 2-ўйин. + ФОТО

Tolibjon Qosimov
20 июн 2015
Бугун Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон футзал терма жамоалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашуви

Тошкент, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, 20.06.2015

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:2

Гол: А.Юнусов 3, 21, 23 - Р.Гафуров 12, М.Абдукадиров 14

Ўзбекистон: Олег Тукмаков, Тўйчи Бердиев, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Дилшод Рахматов, Фарҳод Абдумавлонов, Мақсуд Файзуллаев, Нодир Элибоев, Даврон Чориев, Элдор Ҳошимов, Алан Аминов, Феруз Фахриддинов, Тохир Абдураззоқов, Илҳом Хамроев, Ойбек Полвонов.

Қирғизистон: Кирилл Ермолов, Улан Байгазий, Мирлан Абдукадиров, Сиргак Молубаев, Руслан Гафуров, Руслан Ермеков, Илиас Чотбаев, Илиаз Замирбеков, Максат Алимов, Дастан Риспеков, Эрлан Мусаев, Даниар Асаков, Келкел Анарбеков, Марс Десембаев.

Огоҳлантиришлар: Ф.Фахриддинов 12


                                      ЯНГИЛАШ


23. Гооол, Фарҳод Абдумавлоновнинг пасидан кейин Юнусов ўзининг хет-трикини нишонлади.

21. Гооол, Артур Юнусов ўйинда мувозанатни тиклади, у тўпни дарвозабон оёқлари орасидан ўтказиб гол урди.

Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиларининг кетма-кет ҳужумлари иккита тўп киритилиши билан якунланди. Энди вакилларимиз ҳисобда ортда қолишмоқда.

3. Гооол, Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ уюштирилган чиройли комбинацияни терма жамоамиз сардори Артур Юнусов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia