Футзал. Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди. Олий лига ва 1-лига чемпионлари ўзаро беллашади

Sherzod Nurmatov
2 июн 2022
Бугун "Юнусобод" спорт мажмуасида чорак финал ўйинлари ўтказилди.

Унда "Локомотив", "Пахтакор", BMB ва "Жиззах-Кентекс" рақибларидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувлар ниҳоясига етгач, ярим финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 

Шундай қилиб, Олий лига ғолиби "Жиззах-Кентекс" Биринчи лига чемпиони BMB билан рўбарў келса, "Пахтакор" "Локомотив" билан тўқнаш келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia