UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон Япония қарши кўк рангли формада ўйнайди Янгиликлар

Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон Япония қарши кўк рангли формада ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувни ўтказади.

“B” гуруҳи 3-турида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Японияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ва Япония дастлабки икки турда 6 очкодан тўплаган ҳолда муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилган бўлса-да, бугунги беллашув гуруҳ етакчисини аниқлаб беради. Гуруҳ ғолиби чорак финалда "А" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади.

"А" гуруҳида Хитой Тайпейи, Малайзия, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари жойлашган. 2-турдан сўнг мусобақа мезбони Хитой Тайпейи 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2-ўринда Малайзия терма жамоаси бормоқда.

Ўзбекистонлик футзалчилар бугун кўк рангли формада майдонга тушади. Япония эса оқ либосларда ўйнайди.


Параллель равишда “B” гуруҳининг қолган икки вакили – Жанубий Корея ва Тожикистон термалари ўзаро куч синашади.

Футзал. ОЧ–2018
“B”гуруҳи, 3-тур
5 февраль, душанба

13:30     Ўзбекистон – Япония
13:30     Тожикистон – Жанубий Корея

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика