UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  1 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  17 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  63 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Футзал. Машраб Одилов: “Кучли иродамиз эвазига ғалаба қозондик” Янгиликлар

Футзал. Машраб Одилов: “Кучли иродамиз эвазига ғалаба қозондик”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 2-турида “Локомотив” жамоаси “Хуахин-Жиззах”га қарши майдонга тушди.

Мазкур баҳсда тошкентликлар ишончли ғалабани қўлга киритди, 5:1. Ўйиндан сўнг “Локомотив” етакчиси Машраб Одилов билан суҳбатлашдик.
“Бугунги ўйин жуда қийин бўлишини билардик, - дея гап бошлади Одилов. Шунга ўзимизни ҳар томонлама тайёрладик. Кучли жамоа устидан ғалаба қозондик. Қолган беллашувларда ҳам шу тариқа ҳаракат қиламиз.

- “Локомотив” айнан ниманинг эвазига ғалаба қозонди, деб ўйлайсиз?
- Биз битта мақсад – ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз муҳим эди. Ўйиндан олдин барчамиз билардик, рақиб кучли ва улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишига интиларди. “Локомотив” бугун кучли ирода намойиш этди. Ўйин давомида яратилган ҳар бир вазиятимиздан тўғри фойдаланган ҳолда ғалаба қозондик.

- “Локомотив”нинг бу мавсумдаги асосий мақсадларига тўхталиб ўтсангиз?
- Фақат чемпионлик учун курашамиз. Таркибимизда жуда кучли футболчилар тўпланган. Олдимизда турган ҳар бир учрашувни ютишимиз ва очколаримиз сонини кўпайтириб боришимиз лозим.



- Рақобатчи жамолар сифатида кимларни кўрсата оласиз?
- Мен алоҳида бирорта жамоани кўрсатмоқчи эмасман. Бу мавсумда чемпионатда кучли жамоалар тўпланишган ва ҳар бир клубнинг ўз олдига қўйган мақсадлари бор. Ўткинчи ўйинлар йўқлигини айта оламан.

- “Нефтчи”га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрингиз қандай?
- Биз бу жамоа иштирокидаги иккита учрашувни кузатдик. Жамоада яхши ижрочилар бор. Қолаверса, бош мураббийи ҳам анча тажрибали мутахассис ҳисобланади. “Нефтчи” билан қийин ўйин кечади ва бу баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика