Футзал. ЖЧ-2016. "Fair Play" соҳиби - Вьетнам терма жамоаси

Tolibjon Qosimov
2 окт 2016
Футзал бўйича Колумбия мезбонлик қилган саккизинчи Жаҳон чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди.

Унда Аргентина терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Финал учрашувидан кейин турли номинациялар эълон қилинди. Мундиалнинг "Fair Play" соврини Вьетнам терма жамоасига топширилди. Вьетнамликлар мусобақа давомида жами тўртта сариқ карточка олишди, қизил карточкалар устуни эса бўш.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia