UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  0 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1 21:49"Аякс" бош мураббийини истеъфога чиқарди  6 21:21Криштиану нима сабабдан Жотанинг дафн маросимига бормаганини айтди  6 20:55"Goal" ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  5 20:37Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"  3 20:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқ бўлди  2 19:56"Брюгге" клуби президенти: "Биргина "Барселона" футболчисининг нархи бутун жамоамизники билан тенг"  5 19:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон Озарбайжонга нақд 13 та гол урди!   6 19:17Суперлиганинг 27-тур учрашувларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  4 18:59Расман: Де Росси А Серия клубида иш бошлади  2

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича учинчи жаҳон чемпионатига 1996 йилнинг 24 ноябрь–8 декабрь кунлари Испания мезбонлик қилди. Турнирда 6 қитъадан 16 мамлакат қатнашди. 

Ғолиблик эса учинчи бор Бразилияга насиб этди. Чарм тўп сеҳргарлари бу сафар ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаган. Финалга бразиллардан енгилган мезбонлар иккинчи, Россия учинчи, Украина терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд этди.

Мусобақада Осиё шарафини Хитой, Эрон ва Малайзия ҳимоя қилди. Аввалги турнирда ўз ўйини билан лол қолдириб, турнир тўпурари бўлган ҳамда жамоасининг кучли тўртликка киришига ҳисса қўшган эронлик Саид Ражаби Ширози ички низолар сабаб терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушириб қолдирилди. Оқибатда, Эрон дастлабки босқичдан ҳам ўта олмади.

Эстако Араухо бошчилигидаги Бразилия кубокни муносиб ҳимоя қила олди. Индивидуал кўркамлик ва ўз ишидан илҳомланиш Бразилияни яна бир бор енгилмас қуролга айлантирди.Бу ғалабаларда ажойиб тўртлик - Сержиньо, Маноэл, Фининьо ва Вандернинг хиссаси катта. Биринчи босқичда Белгия, Куба ва Эрон терма жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Уч учрашувда 31та гол уриб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 5та тўп олиб чиқишди. Иккинчи босқичда эса Уругвай ва Голландия таслим этилди. Ярим финалда Россия 6:2 ҳисобида, финалда эса Испания 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳал қилувчи ўйинда бразиллар 15500 мухлис қаршисида мезбонларни енгишди, "Қизил фурия" ўз уйида мухлислари ишончини оқлай олмади.

1-босқич

"A" гуруҳи

18.00_24.11.96 Испания — Миср 7:2
20.00_24.11.96 Австралия — Украина 2:11
18.00_26.11.96 Миср — Австралия 8:2
20.00_26.11.96 Украина — Испания 1:4
18.00_28.11.96 Украина — Миср 10:3
20.00_28.11.96 Испания — Австралия 7:0

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330018-99
Украина320122-96
Миср310213-193
Австралия30034-260


"B" гуруҳи

18.00_25.11.96 Аргентина — Хитой 2:1
20.00_25.11.96 Россия – Нидерландия — 2:2
18.00_27.11.96 Россия – Аргентина — 2:2
20.00_27.11.96 Нидерландия — Хитой 5:1
10.00_28.11.96 Нидерландия — Аргентина 6:3
12.00_28.11.96 Россия – Хитой — 11:1  

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Нидерландия321013-67
Россия312015-55
Аргентина31117-94
Хитой30033-180


"C" гуруҳи

18.00_24.11.96 АҚШ — Уругвай 0:1
20.00_24.11.96 Италия — Малайзия 10:1
18.00_26.11.96 Италия — АҚШ 4:2
20.00_26.11.96 Уругвай — Малайзия 4:1
10.00_28.11.96 Италия — Уругвай 2:2
12.00_28.11.96 Малайзия — АҚШ 2:10

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Италия321016-57
Уругвай32107-37
АҚШ310212-73
Малайзия30034-240


"D" гуруҳи

18.00_25.11.96 Эрон — Куба 7:1
20.00_25.11.96 Бразилия — Бельгия 5:2
18.00_27.11.96 Бельгия — Эрон 5:2
20.00_27.11.96 Куба — Бразилия 0:18
18.00_28.11.96 Бразилия — Эрон 8:3
20.00_28.11.96 Бельгия — Куба 6:3

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия330031-59
Бельгия320113-106
Эрон310212-143
Куба30034-310


2-босқич

"A" гуруҳи

18.00_1.12.96 Италия — Бельгия 4:1
20.00_1.12.96 Россия – Испания — 0:2
18.00_2.12.96 Россия – Италия — 3:0
20.00_2.12.96 Бельгия — Испания 1:2
18.00_4.12.96 Россия – Бельгия — 6:2
20.00_4.12.96 Испания — Италия 4:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания33008-29
Россия32019-46
Италия31025-83
Бельгия30034-120


"B" гуруҳи

18.00_30.11.96 Нидерландия — Украина 4:4
20.00_30.11.96 Бразилия — Уругвай 5:2
18.00_1.12.96 Уругвай — Нидерландия 5:4
20.00_1.12.96 Украина — Бразилия 2:2
18.00_3.12.96 Украина — Уругвай 5:3
20.00_3.12.96 Нидерландия — Бразилия 1:5

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия321012-57
Украина312011-95
Уругвай310210-143
Нидерландия30129-141


Ярим финал

Бразилия — Россия 6:2

Испания — Украина 4:1

3-ўрин учун

Россия — Украина 3:2

Финал

Бразилия — Испания 6:4
Голлар: Данило (8,23), Шоко (16), Марсио (18), Вандер (37), Мануэл Тобиас (39) — Пато (16), Сержиньо (21, автогол), Висентин (26, 39).


"Финал мен учун ҳаяжонли бўлди, чунки биз меҳмонда, Испания терма жамоаси майдонида ва деярли 17 минг киши қаршисида ўйнадик. Лекин ғалаба қозонишимизга амин эдик: бизда энг яхши жамоа йиғилганди. Бир сўз билан айтганда, мундиалда бир қанча рекордларни янгилаган бенуқсон жамоа эдик", деди Тобиас.


Ўтказилган жойи
: Испания
Ўтказилган шаҳарлар: 4 (Мурсия, Сеговиа, Кастеллон де ла Плана, Барселона)
Ўтказилган санаси: 24 ноябрь - 8 декабрь, 1996 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 66900 (ҳар ўйинга 1673)
Урилган голлар: 290 (ҳар ўйинга 7.25та гол)
Тўпурар: Мануэл Тобиас (Бразилия, 14та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэл Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия


Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Россия
Тўртинчи ўрин - Украина

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика