Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради

Khoja
16 авг 2024, 09:19
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Португалиядаги йиғин давомидаги навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушади.

Рақиб - амалдаги жаҳон чемпиони Португалия термаси бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз кеча Анголага қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia