Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди

Alisher Ostonov
2 ноя 2025
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси VI Ислом Бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига етиб борди.

VI Ислом Бурдамлиги ўйинлари футзал мусобақаси 4 ноябрь куни старт олади. Ҳамюртларимиз дастлабки учрашувни мезбонларга қарши ўтказишади. Ар Риёд шаҳридаги Олимпия спорт маркази Яшил залида бўлиб ўтувчи футзал мусобақаларини 3000 томошабин кузатиб бориши мумкин. Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашуви маҳаллий вақт билан соат 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарга қуйидаги таркиб билан жўнаб кетди:


Мураббийлар штаби:

• Жамоа раҳбари: Рустам Зупаров

• Бош мураббий: Нодир Элибоев

• Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Маурисио Тейшейра

• Физиотерапевт: Расул Даянов

• Маъмур: Шаҳбоз Жўраев

• Матбуот хизмати: Ваҳобжон Абдуғаниев


Дарвозабонлар:

• Аббос Элмуродов (“БМБ ПФС”)

• Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”)

Ҳимоячилар:

• Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)

• Машраб Одилов (“БМБ ПФС”)

• Шаҳзод Саъдиев (“БМБ ПФС”)

Қанот ўйинчилари:

• Шахрам Фахриддинов (ОКМК)

• Хайрулла Солихов (ОКМК)

• Муҳаммадали Хусанбоев (“БМБ ПФС”)

Қанот ҳужумчилари:

• Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)

• Аброр Ахмедзянов (ОКМК)

• Ихтиёр Ропиев («Насаф»)

• Акбар Усмонов (СҚБ)

• Элдор Нигматов («Локомотив»)

Ҳужумчилар:

• Музаффар Аҳаджонов (“БМБ ПФС”)


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan