UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  11 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  84 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  1 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  3

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва СҚБда мағлубият Янгиликлар

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва СҚБда мағлубият

Кеча, 24 март куни футзал бўйича Ўзбекистон кубоги "D" гуруҳи баҳслари старт олди.

"C" ва "D" гуруҳи баҳслари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтмоқда.  

"D" гуруҳи, 24 март
"Локомотив" — СҚБ 3:2
Голлар:
Бурҳониддин Содиқов 7'; Бобурбек Эргашев 7'; Фарход Абдумавлонов 36' — Акбар Усмонов 34'; 39'
Огоҳлантириш: Илёс Маллаев 17' — Шухрат Ахмедов 24'



СҚБ жамоасига қарши ўйиндан кейин "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов таассуротлари билан ўртоқлашди:


"Бугун мухлислар жуда қизиқарли, шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар икки жамоа учрашув охиригача ғалаба иштиёқида ўйнади. СҚБ жамоаси янгидан профессионал жамоаси сифатида тузилган бўлса-да, Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган кучли футзалчиларни таркибда жамлаган. Шу боисдан ҳам рақобатбардош жамоа шаклланган деб айтишим мумкин. Бугунги баҳснинг ҳар иккала таймида биз яққол устунлик қилдик. Агар яратилган барча вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда ўйин охирига келганда қийналмасдик. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Ғалабани сақлаб қолган ўйинчиларимдан миннатдорман. Бугун учрашув охирига келганда бироз ташаббусни бериб қўйганлигимизни инобатга олмаганда, барча кўрсатмалар тўлиқ бажарилди. Энди кейинги баҳслар ҳақида бош қотирамиз".


"Локомотив"га қарши учршувдан кейин СҚБ жамоаси бош мураббийи Константин Свиридов таассуротлари билан ўртоқлашди:


"Жуда томошабоп ўйин бўлди. Гарчи таркибимизда ҳаваскор, ёш ўйинчилар кўп бўлишига қарамай, мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатдик. Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бугун бизга омад етишмади. Яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланиш борасида ишлашда давом этишимиз керак. “Локомотив” жамоасига омад тилайман. Биз эса ҳар битта ўйинда керакли тажрибани тўплаб борамиз ва олдимизга қўйилган вазифани бажарамиз. Жамоа олдига қўйилган вазифа ҳар битта ўйинда ғалаба қозонишдир".




Бурҳониддин Содиқов — "Локомотив" - СҚБ учрашувининг "Энг яхши ўйинчиси" деб топилди 




"Динамо" - "Насаф" 3:0
Голлар: 
Самандар Муродқулов 18'; 36'; Шавкат Ибрагимов 40'
Огоҳлантириш: Самандар Муродқулов 28'




"Насаф"га қарши беллашувдан кейин "Динамо" жамоаси бош мураббийи Дилшод Хайдарқулов таассуротлари билан ўртоқлашди:


"Бугунги ўйин биз учун жуда қийин ўтди. Боиси таркибимиз деярли янгиланган, асосан ёш, ўзимизнинг тарбияланувчиларимиздан ташкил топган. "Насаф"нинг тажрибали ўйинчиларига қарши деярли битта тўртлик билан ўйнадик. Вақти-вақти билан бир ёки икки нафар ўйинчини алмаштириб турдик холос. Чунки бошқа чорамиз йўқ эди. Ҳали тажрибасиз ўйинчиларга тўлиқ таяниб бўлмасди. Бугунги учрашувда ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоа ютиб кетиши кўриниб турганди. Яна бир нарса, бугун кўпроқ ғалабани истаган жамоа ютуққа эришди. "Насаф"га кейинги учрашувларда омад тилайман. Биз эса шу таркибимизга кўпроқ ўйин амалиётини беришни хоҳлаймиз ва кейинги босқичга чиқишни ният қилганмиз".

"Динамо"га қарши учрашувдан кейин "Насаф" жамоаси бош мураббийи Алишер Юсупов таассуротлари билан ўртоқлашди:


"Ўзбекистон кубогининг "Д" гуруҳи қатнашчиларини мусобақани бошлаб олганликлари билан табриклайман. Бугунги учрашувга тўхталадиган бўлсам, ўйинимиз бироз қовушмади. Ўзимиз йўл қўйган хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бундан ташқари бизга омад ҳам етишмади. Яратилган голлик вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи ўйин бўлганлиги сабабми футболчиларимизда толиқиш сезилди. Эҳтимол, йигитлар Рамазон ойининг рўзасини тутишаётганликлари боис чарчоқ аломатлари бўлдими? Кейинги ўйинга қадар бугун йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш устида ишлаймиз".





Самандар Муродқулов — "Динамо" - "Насаф" учрашувининг "Энг яхши ўйинчиси" деб топилди 


Гуруҳ жадвали 


Бугун "C" гуруҳи вакиллари навбатдаги ўйинларини ўтказади

Соат 15:00да DHL - "Қизилқум" беллашуви старт олади. Куннинг иккинчи баҳсида ОКМК "Сурхон" билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика