Футзал бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони - Аргентина терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Aslanov Jasurbek
31 янв 2021
2-3 февраль кунлари футзал бўйича Аргентина терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Аргентиналик футзалчилари жойлашган учоқ тунги соат 02:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Жанубий америкалик спортчилар дастлаб коронавирус инфекцияси учун тест топширишди. Шундан кейин улар Tashkent Сity'даги "Ҳилтон" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Бугун 16:00 да Ўзбекистон терма жамоаси, 18:00 да эса Аргентина терма жамоаси "Ўзбекистон" спорт мажмуасида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.


Футзал. Аргентинанинг Тошкентга келадиган таркиби маълум


Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев  






Реклама




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia