Футзал. Артур Юнусов жамоаси билан бронза медални қўлга киритди

Tolibjon Qosimov
12 авг 2015, 12:40
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига бориб қўшилган Артур Юнусов бронза медалини қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда "Тай Сон Нам" Ироқнинг "Нафт Ал-Васат" жамоасини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, Артур ярим финалда Қувайтнинг "Қодисия" клубига қарши ўйинда жамоасини асосий вақтдаги мағлубиятдан сақлаб қолган, аммо пенальтилар сериясида гол ура олмаган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia