UZ

Сўнгги янгиликлар

05:34"Сент-Этьенн" - "ПСЖ" 0:1  0 05:29"Интер" - "Сампдория" 2:1  0 00:37ПСЖнинг асосий ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирди  5 00:23Лига 1. "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди  1 00:19Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди  5 23:52Икарди рафиқаси билан "Интер" учрашувига ташриф буюрди  13 23:49А Серия. "Наполи" - "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:35Карикатура: "Милан"да Игуаин ва Пентекнинг фарқи  17 23:18Карим Бензема: "Франция термаси жамоасидан чақирув кутмаяпман"  26 22:56Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди   40 22:48"Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Мёнхенгладбах" 1:1  2 21:54Моуриньо Франция чемпионати доирасидаги учрашувга ташриф буюрди  5 21:33Гвардиола Саулни "Манчестер Сити"да кўришни истамоқда  4 21:07АГМК Ар-Риёдга етиб борди   61 21:07Солари: "Уч очко йўқотдик"  37

Футболчи... Янгиликлар

Футболчи...

Теглар :  Футболчи
Футболчининг меҳнати оғирлигини билардим. 2 йилдан бери ўзим клуб очганимдан кейин унинг машаққатини ҳис эта бошладим.

Бугун ота-оналар 7 ёшдан болаларини футболга бераяптилар. Кимлардир 5 ёшдан. Келинг, футболчи илк маошини олгунига қадар қандай қийинчиликларни ўз бошидан ўтказишини санаб ўтсак.

6-7 ёш. Машғулотлар ҳафтасига 2 маротаба бўлади. Мультфиль ёки қизиқарли фильм бошланай деб турган пайт машғулотга бориш керак. Ёшликдаги ўйинчоқлар тўпга алмашади. Бу ёшда болажонлар тушлик маҳал ўз туғилган кунларини нишонлайдилар. Туғилган кун бекор, машғулотга боришдан олдин тўйиб ухлаб олиш керак. Ният битта, футболчи бўлиш.

8-10 ёш. Машғулотлар ҳафтасига 3 маротаба, энди ҳар якшанба футбол учрашуви. Бу дегани шанба куни машғулот бўлмасада, ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Асосий таркибга тушиш учун мураббийнинг ҳар бир айтганини бекаму-кўст бажармоқ лозим. Аксига олиб мактаб бошланган. Кимдир биринчи "смена"да, яна кимдир иккинчи "смена"да ўқийди. Айниқса 12:00да ўқишни бошлайдиганлар тонгда туриб апил-тапил чой ичиб машғулотга югуради. Машғулотда анча куч йўқотгач, кийиниб мактабга шошиш керак. Мактабгача кимнингдир қорни тўқ бўлади, кимнингдир йўқ. Мактаб тугагач уйга вазифаларни бажариш керак. Эрталабки чарчоқ ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, "таппа" ташлаб ухлайди. Ёки аксинча, мактабдан чиқиб тушлик қиладида, машғулот. Машғулотдан толиб келгач бир амаллаб дарс қилинади. У ҳам "қотиб" ухлайди. Шундай алфозда йиллар ўтади, кўчада ўтадиган болаликка хайр. Беркинмачоқ, қувлашмачоқ ўйнаш. Кўчада шаталоқ отиш, маҳалладаги дўстлар билан ҳар хил ўйинлар ўйнаш йиғиштирилади.

11-13 ёш. Машғулотга энди назариёт қўшилади. Энди 3 кун эмас, 5 кун. Ўйин куни билан қўшилганда 6 кун ҳар куни бир хил режим ва бу озроқ таътилларда тўхтамаса, йил бўйи давом этади. Аксига олиб мураббийдан эшитиладиган гап. Раҳмат айтасиз болага, футболни ташлаб юбормаётганига. Ирода кучлилик қилади. Камига ота-она инглиз тилини яхши билсин деб қўшимча дарсга олиб боради. Ундан ташқари мураббий "Кока-кола", "Фанта" каби газли ичимликлар ичсанг майдонга тушмайсан дейди. Ширинликларга ҳам "запрет" қўйилади. Мураббийнинг айтганини қилмаса майдонга тушмайди, рози бўлади.

14-16 ёш. Энди машғулотлар ҳар қандай об-ҳавода ҳам давом этади. Бу ёшга келиб болада ўтиш босқичи. Мўйловчалар чиқа бошлайди. Қизларга ўзини кўрсатай дейди. Лекин қани эди вақт бўлса? Яна ўша машғулот, машғулот, машғулот! Камига турнир жадвалида кимнингдир аҳволи яхши, яна кимнингдир жамоаси мағлубиятлар исканжасида. Бора-бора сифатга қараб кета бошлайди. Футболчи бўламан деб ният қилганларнинг 100 нафардан 70 нафари аллақачон қийинчиликка дош бера олмай уни ташлаб юборган. Кимдир учун бу сўнгги нажот йўли, оилани боқиш учун. Имконияти бор боланинг оёғида энг қиммат бутса, эгнида иссиқ кийим. Имконияти йўқ эса мактабдан ташқари бозорга чиқади, кейин машғулот. Оёғидаги бутса эса аллақачон эскириб бўлган. Ямоқни кўрсатишдан уялади ва сафнинг энг сўннги қаторида туради.

17-19 ёш. Энди ортга йўл йўқ. Жисмоний тайёргарликка зўр бериш керак. Ҳафтадаги машғулотлар эмас, кундаги машғулотлар икки баробарига ошади. Жуда қийин вазият. Футболчи бўлиб етилдим деган бир пайтда унинг қишлоғига биронта селекционер келмайди. Футболни ташлаб юбориш ҳақида ўйлай бошлайди. Лекин ортга қарайди, 10 йил нима қилдим, агар футболчи бўла олмасам? Ахир 10 йил ичида бошқа қанча иш қилсам бўлар эдику, деб афсусланади. Пойтахтда бу бирмунча осонроқ, лекин клублар сони ҳаддан ташқари кўп. Бир позицияга 10 йиллаб ишлаган яна 10 киши туради. Рақобат жуда кучли. 100 нафар бошлаган болакайдан, бу пайтга келиб бор йўғи 5-6 киши қолган бўлади (ўртача 100 кишига солиштирганда). Мусобақалар сони эса чекланган. Ҳамма ҳам таркибга туша олмайди. Бу пайтга қадар бир футболчи неча маротаба жароҳат олгани, оёғи ёки қўли синиб уйда азобланиб ётганларининг ҳисоби бўлмайди. У футболчи бўладими йўқми, ёши 35га киргандан кейин кечалари беллари ва оёқлари оғриб чиқишини айтмаса ҳам бўлади. 30га кирганда эса тизза чўкиб ўтиришни аллақачон унутиб қўйганини ўзи билмайди ҳам. Чунки биз оддий инсонлар каби футболчилар тизза чўкиб ўтира олмайди, оёқлар оғрийди.


19 ёшдан кейин... Саноқли инсонларгагина профессионал клуб билан шартнома имзолаш насиб этади. Шундан кейин унга осон давр бошланади деб ўйлайсизми, йўқ. Тўғри, пул топишни бошлайдилар. Лекин қаранг профессионал шартномага эга чиққунларига қадар улар қанчадан-қанча ҳаётнинг лаззатларига қўл силташга мажбур бўлдилар. Мўмай дарома эгаси бўлгач ҳам уларни бойиб кетади деб ўйламанг. Клуб учун улар соғлигида керак холос. 25 ёшга кириб энди уйини тўғирлаб, оила қурганда битта оғир жароҳат олса тамом! Клуб ундан осонликча воз кечади. Бизда Европа каби камдан-кам ҳолларда унинг саломатлиги билан клуб қайғуради, хайр футбол! Энди қишги йиғинлар бошланади. Олис сафарга кетади, Ҳаммамиз ўйлаймиз, улар давлатнинг пулига айлангани кетди. Орасида бир икки шундайи бўлади. Лекин кетиш олдидан кимнингдир рафиқаси ҳомиладор бўлади, кимнингдир отаси бетоб. Аммо кетмаса бўлмайди, худога омонат. Сафардасан, уйингдан 4000 км олисда. Ҳаёлинг касбинг футболда бўлсинми ёки оилангда. Ёки энг қувончли, ёки қайғули кунда оиланг олдида бўлмайсан. Шунда, топаётган миллионлар ҳам кўзга кўринмайди. Фарзандинг ота мехрига зор ўса бошлайди. Энди тили чиқаётган жажжи қизчасини "дада, яна кетаяпсизми" деган ширин гапига беихтиёр кўзига ёш олади. Ташладим шу футболни дейди, кейин ўйлайди... Терма жамоанинг ўйини бор, мен Ватан учун тўп тепишим керак. Чидайди. Майдонга чиқади, ютиб турганингда ундан зўри йўқ, ютқазсанг тамом! Онамда нима айб дейсан? Мени ҳақоратла, онамни тинч қўй дейди!


Эътибор беринг! Бирон футболчи ёшлигида устоз танламайди. Кимнингдир бахти яхши мураббийнинг қўлига тушиши. Ўйнашни эплай олмайди деймиз аксар ҳолларда, лекин ўз пайтида тўғри ўйнашни ўргата оладиган мураббийларни етиштирдикми деб ўйламаймиз. Биздаги барча футболчилар ўша ёшликда ўргатилган билим асосида майдонга чиқадилар. 20 ёшдан ўтгандан кейин, пойдевор қўйилмаган танани ҳеч қачон Роналду ёки Месси ўз танасини бошқаранидек бошқара олмайсиз. Биздаги муаммо шундаки, болалар футболидаги мураббийларимизнинг малакаси билан жиддий шуғулланмаётганимиз. Шунинг учун футболчиларни эмас, аввало тизимдаги муаммоларни кўришимиз керак.

Сўнгги сўз ўрнида айтишим мумкин бўлган ягона сўз, футболчиларга РАҲМАТ!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  309
ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
Айни дамда ЛаЛиганинг 24-тури доирасида "Реал" -...  261
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   182
Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади? Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади?
Жума Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Аугсбург" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг