"Футбол ва қизлар" ⚽️ Бекободда Саидовлар хонадонида меҳмон бўлдик
Narzulla Saydullayev
7 фев 2024
Сайёра Эркабаева муаллифлигидаги лойиҳада футболчиларнинг турмуш ўртоқлари ва футбол соҳасида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлар тақдим этиб борилади.
Навбатдаги меҳмонимиз "Металлург" клуби бош директори Шавкат Саидовнинг волидайи муҳтарамалари ҳамда "Металлург" ҳужумчиси Шавкат Неъматжоновнинг бувижониси Мукаррам ҳожи она Саидова бўлди.