

Хўш хафтанинг ҳар душанба оқшомида барча футбол ихлосмандларини телеэкран қаршисига “михлаб” қўядиган ушбу кўрсатувнинг бугунги сони меҳмони ким бўлади?
Барчага қизиқ, шундай эмасми? Унда танишинг “Футбол шарҳи” кўрсатувининг бугунги меҳмони, 2015-йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби- Қаршининг “НАСАФ” жамоаси бош мураббийи РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ. Демак, лойиҳа муаллифи ва бошловчиси Зафар Имомхўжаев ва “Насаф” мухлислари ахийри ўз ниятларига етишди. Мухлисларимиз мана ниҳоят ўз севимли мураббийларини “Футбол шарҳи” кўрсатувида кўришади, унинг фикрларини эшитишади, финални Бердиев нигоҳи билан таҳлил қилишади.
Яна бир бор ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ муборак бўлсин азизлар!
Азамат Умаров



