UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  0 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  1 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  7 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  8 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  14 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  1 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг барча иштирокчилари аниқланди Янгиликлар

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг барча иштирокчилари аниқланди

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

“Локомотив” футбол клуби тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов, Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Амир Шарипов, UzReport телеканали мухбири Ориф Толипов ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев июль ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.



Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди. Бир неча босқичдан иборат танловда мамлакатнинг қатор клублари орасида “Локомотив” тарбияланувичиси, 12 ёшли Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.

Шунингдек, мусобақада ҳар бир мамлакатдан бир ёш ва тажрибага эга бўлган журналист қатнашади. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 12 ёшли Амир Шарипов ёш журналист сифатида, UzReport TV телеканалининг информацион дастурлари мухбири Ориф Толипов мазкур лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.тажрибага эга бўлган журналист сифатида ғолиб бўлди. Бундан ташқари, таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳам  “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Ўзбекистоннинг энг номдор вакилларидан бири сифатида иштирок этади.



Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон делегациясига ЎФФ техник директори Шавкат Имомов раҳбарлик қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика