

Шундай воқеалардан бири сентябрь ойининг бошида Лондонда содир бўлди.
BBC хабарига кўра, Англия пойтахтида футбол агенти АПЛ жамоасида ўйнайдиган ўйинчига қурол билан ҳужум қилган. Ўйинчининг исми, шунингдек, агентнинг исми ошкор қилинмаган, аммо футболчининг клуби бу воқеадан хабардор.
Яхшики, ҳеч ким жабрланмаган, агентнинг ўзи эса ўқотар қуролни ишлатиш мақсадида сақлаш, товламачилик ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машинани ҳайдашда гумонланиб ҳибсга олинган. У қўшимча тергов жараёни давом этиши боис гаров эвазига озод қилинди.



