«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?

Khoja
26 июл 2024
Трансфермаркт нашрининг маълум қилишича, «Фулад» Ўткир Юсуповни жамоага олиб келиш учун «Навбаҳор»га 300 минг доллар тўлаган.

Дарвозабоннинг ўзи билан эса бир ярим йиллик шартнома тузган.

Эслатиб ўтамиз, Юсупов 2019 йилдан бери «Навбаҳор» сафида ҳаракат қилиб келганди. Жорий мавсум дарвозабон Суперлиганинг 13 та турида майдонга тушиб, 5 та ўйинда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган.


KhojaМуаллиф
Манба: Transfermarkt