Френки де Йонг: "Месси - дунёдаги энг яхши ўйинчи"
20 июл 2019 17:58
Янгиликлар
Френки де Йонг: "Месси - дунёдаги энг яхши ўйинчи"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг янги клубидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.
- Неймар билан ўйнашни хоҳлармидинг?
- Ҳа, албатта. Неймар яхши ўйинчи. Аммо унинг "Барселона"га ўтиш ёки ўтмаслигини мен ҳал қилмайман.
- Лео Месси билан бир жамоада ўйнаш нимани англатади?
- Уни дунёдаги энг зўр футболчи деб ўйлайман. Нафақат Месси балки барча футболчилар билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпман.
- Де Лигтнинг "Ювентус"га ўтганидан хафа бўлдингми?
- Йўқ, хафамасман. Албатта у "Барселона"га ўтса мамнун бўлар эдим. Бироқ бу унинг оиласи, агенти ва севгилиси билан бирга қабул қилган қароридир. Мен бундан хурсандман. Мен уни "Барселона"да кўрсам мамнун бўлардим, аммо у "Ювентус"ни энг яхши вариант сифатида танлади, - дейди де Йонг.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар