Френки де Йонг "Барселона"дан кетмоқчи эмас
17 ноя 2021 18:24
Янгиликлар
Френки де Йонг "Барселона"дан кетмоқчи эмас
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клубдан кетмоқчи эмас.
Ушбу ҳафтада "кўк-анорранглилар" раҳбарияти хавбекнинг сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар янгради.
Нидерландияликнинг ўйини каталонияликларнинг янги мураббийи Хавига ёқади, аммо клубнинг қийин молиявий ҳолати 24 ёшли футболчининг сотилишига сабабчи бўлиши мумкин.
Шунга қарамасдан, де Йонгнинг ўзи "Барселона"даги ҳамма нарсадан мамнун ва кетишни хоҳламаяпти. У 2019 йилда "Аякс"дан 75 миллион евро (+11 миллион евро бонуслар кўришида) эвазига харид қилинган.
Хавбек жорий мавсум Каталония клуби таркибида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар