Фред: "Биз қолоқ мамлакатда яшаймиз. Шарманда"

Mirjalol Normatov
8 дек 2019
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Фред АПЛнинг 16-тури доирасида "Манчестер Сити" майдонида бўлган воқеа ҳақида гапирди.

Учрашувнинг 68-дақиқасида "шаҳарликлар" мухлислари Фредни ирқий камситишди.

"Биз қолоқ мамлакатда яшаймиз. Шарманда! Бундай ҳолат Украинада ҳам бўлганди. Барчамиз тенг ҳуқуқлимиз. Шукурки, кийиниш хонасида барча футболчилар мени қўллаб-қувватлади", - деди Фред.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail