UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8

Франк Райкард: “Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади” Янгиликлар

Франк Райкард: “Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади”

“Барселона”нинг Испания чемпионатидаги муваффақиятсиз старти Луис Энрикегача клубда ишлаган мураббийлардан бири тўғрисида эслашга мажбур қилди.

Франк Райкард ҳам клубда ишини яхши бошлай олмаганди, лекин мавсум якунида ла лига ва Чемпионлар лигасида зафар қучганди. “Марка” нашрига берган интервьюсида Райкард жамоанинг ҳозирги ҳолати хусусида тўхталди.

- Ҳозир нима билан машғулсиз?
- Футболдан нари кетдим. Амстердамда оилам билан хотиржам яшаб, бошқа ишлар билан шуғулланяпман.

- “Барселона”да ишлаган пайтдан қандай хотиралар қолган?
- Ўша вақт ва бошдан ўтказган ажойиб лаҳзалар учун фахр туйғусини ҳис қиламан. Албатта, афсусланарли вазиятлар ҳам бўлган, лекин доимо “Барса” ҳақида ёқимли таассуротларга эга бўлиш учун ҳаракат қилганман.


- Дебютингиз омадли бўлмаганди.
- Биз клубга у бир неча йил мобайнида ҳеч нарса ютмаган пайтида келгандик. Биринчи мавсумнинг бошида жуда қийин бўлди. Кейин барчаси жойига тушди. Кўп ҳолда мен ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман, айниқса Роналдиньога. У мухлислар ишончини оқлаб, янги “Барселона”нинг асосчисига айланди.

- Жамоадаги ишингиз якунида Роналдиньо яхши ўйин кўрсатмаган пайтда ҳам унга нисбатан қаттиққўл бўлмаганмисиз?
- Йўқ, мураббий сифатида танланган йўлдан юришни истардим. Футболда кўтарилиш ва пасайиш юзага келади, ўзгариш доим рўй беравермайди.

- Бундай клубда футболчилар билан мулоқот қилиш керакми ёки улардан бўйсунишни талаб қилиш зарурми?
- Баъзида ўйинчилар ўз кибрларини йўқ қилиши учун қатъий чораларни кўриш лозим. Бунда мулоқот ҳам, тартиб ҳам зарур бўлади.


- Карло Анчелотти “Реал”дан кетганда унга қатъийликнинг етишмаслиги панд берганини айтишди.
- Диктатор дейилган мураббийлар ҳам футболчилар билан мулоқотга киришишга мажбурлар. Акс ҳолда, уларга ҳеч ким ишонмайди.

- Қўл остингизда дебют қилган паст бўйли аргентиналик ҳақида қандай ўйлайсиз?
- Месси билан ажойиб нарсалар рўй берди. У футболда эришган нарсаларни кўрганимдан хурсандман. Бироқ у сазовор бўлган нарсалар фақат Мессига тегишли эмас. Иньеста, Хави, Виктор Вальдес... Уларнинг барчаси чўққига чиқишни бошлашди ва футбол тарихига киришди.

- Месси бошлаган пайтда унда шундай имкониятларни кўрганмидингиз?
- У машқ қилганда барча куни кўрганди. Лекин имкониятга эга бўлиш ва ундан фойдаланиш бошқа-бошқа нарсалардир.


- Ўша “Барса”нинг муваффақиятларига сабаб нима эди?
- Жамоа учун ҳамиша кучли хорижликлар тўп тепишган. Вақти келиб, тарбияланувчилар уларга рақобат қиладиган пайт келди. Шу туфайли маълум даврда ғалабаларга эришиш насиб этди. Чунки хорижлик футболчи 2-3 йил юқори савияда ўйнайди ва кейин кетади. Натижада янги цикл бошланади. “Барса”да тарбияланувчилар юқори ижрочилик маҳорати билан ажралиб турарди.

- Ўша даврни қайтариш имконсиз: чиройли ўйнаш ва тарбияланувчилар билан интилиш.
- Шубҳасиз, маҳаллий ўйинчилар хорижликлардан ўрганиш учун интилишади. Юлдузлар кетганда улар ўринларни эгаллашади. Бу иш эса осон эмас.


- Бугунги “Барса”ни қандай кўрасиз?
- Қандайдир хулоса чиқаришга ҳали эрта. Месси жароҳат олди ва жамоа усиз ўйнашни ўрганиши керак. “Барселона”да мақсадларига етишиш учун етарли имконият мавжуд.

- Ўтган мавсум билан таққослаганда фарқлар борми?
- Луис Энрике ва футболчиларни ўтган мавсумдаги иштирок билан табриклаш мумкин. Бошланиши менинг давримдагига ўхшаб кетди, лекин кейин жамоа бирлашди ва кучайди, жуда кучли ўйнади. Бундай иштирок ҳақида ҳар бир мураббий орзу қилади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика