

Унга кўра, кеча "Реймс"га қарши ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов баҳс давомида соатига 35,38 км тезликда ҳаракат қилган ҳолда "Ланс"нинг жорий мавсумдаги рекордини ўрнатган.
Бунгача бўлган энг юқори тезлик ҳам унга тегишли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Ланс" – "Реймс" ўйини мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.



