Францияга қарши баҳс олдидан Уругвай терма жамоасида катта йўқотиш

Aslanov Jasurbek
5 июл 2018, 13:31
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Кавани Францияга қарши ЖЧ-2018 1/4 финал учрашувида иштирок эта олмаслиги эҳтимоли катта.

Футболчи кетма-кет 3та машғулотни ўтказиб юборди. Агар Кавани ўша баҳсда майдонга туша олмаса, унинг ўрнини Кристиан Стуани эгаллайди.

Оскар Табарес фақат бир ҳужумчи билан ўйнаш усулларини кўриб чиқмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN