


"Бу Англия терма жамоасида мени ҳеч ким қўрқитмаяпти, фақат бир футболчидан ташқари. Бу – Деклан Райс. У Англия терма жамоасида ва ҳеч ким ақл бовар қилмас шундай футболчи ҳақида гапирмаяпти.
У "Вест Хэм"да ҳам худди термадаги ишни бажаради ва мен нима учун у ҳали ҳам ўша ерда эканлигини тушунмайман. Узоқ вақтдан бери бундай ярим ҳимоячини кўрмагандим. Райс кучли ва техникаси юқори футболчи", – деди Галлас.
Англия – Франция учрашуви 10 декабрь куни 23:59 да бошланади.



