Франция терма жамоаси намойишчиларни мамлакатдаги тартибсизликларни тўхтатишга чорлади
01 июл 2023 16:08
Янгиликлар
Франция терма жамоаси намойишчиларни мамлакатдаги тартибсизликларни тўхтатишга чорлади
Франция терма жамоаси футболчилари намойишчиларни мамлакатдаги тартибсизликлар ва зўравонликларга чек қўйишга ундади.
"Сўнгги кунларда биз халқ ғазабини кўряпмиз. Ҳар куни мол-мулкингизни, маҳаллангизни, шаҳарларингизни, ва халқингизнинг жойларини бузяпсиз. Кўпчилигимиз ишчилар синфиданмиз ва биз бу оғриқ, қайғу туйғуларини тушунамиз. Аммо бизнинг азоб-уқубатимизга ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнини ожизлик билан кузатиш азоблари қўшилмоқда. Бундай зўравонлик ҳеч нарсани ҳал қилмайди", – дейилади жамоа мактубида.
Францияда полиция тўхтатиш буйруғига бўйсунмаган 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланган тартибсизликлар бир неча кундан бери давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
09:00
Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ" 5
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар