

«Дюсселдорфда бўлиб ўтган Австрия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг иккинчи қисмида Килиан Мбаппе бурнини синдириб олди. Франция терма жамоаси сардорига биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари ва доктор Франк Ле Галл ёрдам кўрсатиб, унга бурун синиши ташхисини қўйди. Мбаппе бир-икки кун давомида даволанади, бироқ у яқин орада операция қилинмайди. У мусобақа давомида махсус ниқобда ҳаракат қилади», -деб баёнот берилган ФФФ матбуот хизмати томонидан.



