

23 ёшли француз тез орада касалхонадан чиқади.
“Самбия ўзини яхши ҳис этмоқда ва яқинда шифохонадан чиқади. У бир оз дам олиши лозим, аммо асосийси, ўзини яхши ҳис қилмоқда", - дейди "Монпелье" президенти Лоран Николлен.

Самбия Лига 1 да коронавирус юқтириб олган биринчи футболчи эди. Бир муддат вазият ёмонлашгани туфайли сунъий кома ҳолатига ҳам тушиб қолган.


